Дембеле сотилмайди!

  • 1 мая, 2020, 21:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” клуби раҳбарияти ярим ҳимоячи Усмон Дембелени сотмайди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 22 ёшли франциялик футболчини шахсан жамоа бош мураббийи Кике Сетьен таркибда олиб қолишни хоҳлаган. У янги мавсумда Дембеледан максимал даражада фойдаланмоқчи. Усмон айни дамда февраль ойида ўтказган жарроҳлик амалиётидан сўнг даволанишни давом эттирмоқда. У сўнгги бор 27 ноябрь куни майдонга тушган эди.

Дембеле жорий мавсум Ла Лигада бор йўғи 5 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию