Деметриус Жонсон ва Генри Сехудо ўртасида учинчи жанг бўладими?

UFCнинг энг енгил  вазн тоифасидаги собиқ чемпион Деметриус Жонсон Генри Сехудога қарши учинчи жанг, у учун жуда мухим эмаслигини таъкидлайди. 2016да Жонсон Сехудони биринчи раундда техник нокаут билан мағлуб этган эди. Бироқ ўтган йили Генри Деметриусни ҳакамларнинг қарори билан мағлубиятга учратиб, ундан чемпионликни тортиб олганди.

"Нималар юз бермади. Кўпчилик мендан яна Киоджи Хоригучи, Доминик Круз, дарвоқеа, Бред Пиккетлардан реванш олишимни сўрашади. Мағлубият бу мағлубият. Фаолиятимда Сехудодан учралган ёқимсиз мағлубият бор.

Агар, бизнинг биринчи жангимизга эътибор қаратсангиз. Мен уни бузиб ташлаганимни кўрасиз. Иккинчи жангда эса, у  бир амаллаб ғалаба қозонди. Лекин бу мағлубият борасида ташвишланмайман. Аксинча, муваффақиятсизликдан сабоқ олиш ва ҳаракат қилиш керак. Мен шундай қиламан”,- дейди Деметриус Жонсон Ариэл Хелвани шоусида...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Emiliano Sala
13/08/2019 21:16
Haqiqiy afsona 32 yosh 32 jang 28 g'alaba 3 mag'lubiyat 1 durang. Haqiqiy chempion