Денис Черишев Россияга қайтишни хоҳламади

  • 08 Aug 11:02
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Валенсия” ярим ҳимоячиси Денис Черишев фаолиятини ватанида давом эттиришни хоҳламади.

Tecno

SuperDeporte нашри тарқатган хабарга қараганда, 29 ёшли россиялик футболчи номи сир тутилаётган Москва жамоасидан бўлган таклифни рад этган. Айрим маълумотларга кўра, бу “Спартак” ёки ЦСКА бўлиши мумкин.

Денис эса “кўршапалаклар”нинг янги бош мураббийи – Хави Гарсиянинг янги мавсум режаларига киради. Шу сабабли ҳам у “иссиқ ўрнини” ўзгартирмоқчи эмас.

Денис Черишев “Валенсия” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум Ла Лигада 24 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Comments

You must be logged in to commet!