Денис Истомин Австралия очиқ чемпионатига йўлланмани қўлга киритди

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Осиё-Тинч океани минтақаси теннисчилари учун Австралия очиқ чемпионатига йўлланма берадиган саралаш баҳсларининг ғолибига айланди.

Денис Истомин саралаш турнирининг финал баҳсида Жанубий Кореянинг 18 ёшли теннисчиси, Дак Ҳи Ли устидан ишончли тарзда ғалаба қозонди.

Рақибига қараганда анчагина тажрибали ҳисобланган ҳамюртимиз 81 дақиқа давом этган баҳсда 7-5, 6-1 ҳисобида зафар қучди. Дунёнинг 121-рақамли теннисчиси Денис Истоминнинг бу ғалабаси унга келаси йилги Австралия очиқ чемпионатида иштирок этиш имкониятини берди.

Денис Истомин “Катта Дубулға” туркумига кирувчи бу чемпионатнинг саралаш баҳсларидан озод этилган ҳолда, иштирокини асосий баҳслардан бошлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!