Денис Истомин бир оздан сўнг кортга чиқади
Ads
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида "St. Petersburg Open" турнирида яккалик ва жуфтлик баҳсларида биринчи давра учрашувлари ўтказилмоқда.
 
Унда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин жуфтлик мусобақасида россиялик Михаил Елгин билан бир оздан сўнг мезбон теннисчилар – Таймураз Габашвили ва Евгений Карловскийга қарши кортга чиқади.
 
Эслатиб ўтамиз, Денис мусобақанинг яккалик баҳсларидаги иштирокини эртага бошлайди. Унга илк босқичда қозоғистонлик Михаил Кукушкин қаршилик кўрсатади.