Денис Истомин
Ads
Франциянинг Париж шаҳрида 27 майдан 10 июнь кунига қадар "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнирини ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур мусобақанинг аёллар ўртасидаги саралаш баҳсларида иштирок этган теннисчимиз Сабина Шарипова асосий тўрга чиқа олмади.
 
Бироқ эркаклар ўртасида мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Франция очиқ чемпионатини асосий тўрнинг биринчи даврасидан бошлайдиган бўлди. Қуръа натижасига кўра, Денис илк босқичда испаниялик Роберто Баутиста-Агутга қарши кортга чиқади.

Мазкур учрашув 27 май куни Тошкент вақти билан соат 14:00да ўтказилиши кутилмоқда. Ушбу баҳсда Денис Истоминга омад тилаб қоламиз.