Асосий мазмунга ўтиш

Денис Истомин ва Жўрабек Каримов Қозоғистонда ўйнайди

Zohir2018
Изоҳлар: 0

Денис Истомин ва Жўрабек Каримовнинг илк рақиблари португалиялик

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи халқаро турнирнинг асосий тўр баҳсларида мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин иштирок этади.
Соврин жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақада Денис биринчи рақамли теннисчи сифатида сараланди. 

Д.Истомин мазкур мусобақанинг илк даврасида португалиялик Фредерико Сильвага қарши кортга чиқади. Истеъдодли теннисчимиз Жўрабек Каримов эса мазкур босқичда португалиялик Гонсало Оливейро билан рақобатлашади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ