Денисов: Ўзбекистоннинг даражаси Брунейникидан юқори, албатта
ЦСКА, "Локомотив" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Виталий Денисов Ўзбекистон ва Россия ўртасида ўтказилиши мумкин бўлган эҳтимолий ўртоқлик ўйини ҳақида фикр билдирди.
Унга кўра, бу жуда қизиқарли баҳс бўлади. Денисов бу баҳс эртами-кечми ташкил этилишига умид билдирди.
"Ўзбекистон терма жамоасининг савияси Брунейникидан юқори, албатта. Россия ва Ўзбекистон ўйинини кўргани келган бўлардим. Сабаби, бу жуда қизиқ. Умид қиламанки, бу амалга ошади", - деди Виталий Денисов "Chempionat.com" мухбири Владимир Четверик билан эксклюзив суҳбат давомида.
Маълумот учун, Россия терма жамоаси аввалроқ Бруней терма жамоаси билан ўртоқлик баҳси ўтказиб, унда 11:0 ҳисобида зафар қучганди.
Фикрлар