Денисов рамзий терма жамоа сафида

 

Россия чемпионатининг биринчи тур баҳсларидан сўнг ўтказилган сўравномага биноан ҳамюртимиз Виталий Денисов рамзий терма жамоа сафидан ўрин эгаллади. Бу ҳақда Россиянинг нуфузли sport-express.ru  интернет портали тарқатган маълумотга кўра, ҳимоячимиз ўзининг ўйинлари билан бу терма жамоа сафида бўлишга ҳақли ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Россиянинг «Локомотив» клубида тўп суради ва бир неча маротаба Россия футбол мутахасисслари эътирофига ҳам сазовор бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!