Денисовга нима қилди?
Ads

Ҳамюртимиз Виталия Денисов фаолият олиб борадиган Москванинг "Локомотив" клуби бугун Россия Премьер-Лигаси 22-тури доирасида "Урал"  меҳмони бўлади.

"Темирйўлчилар" устози Юрий Сёмин мазкур ўйинни асосий таркибда бошлайдиган футбочлилар номини маълум қилди. Эътиборлиси, Денисов бугун ҳам заҳирада қолганлигини кўришимиз мумкин.

"Локомотив": Коченков, Лисов, Чорлука, Кверквелия, Рибус, Фернандеш, Игорь Денисов, Коломейцов, Антон Миранчук, Анатолий Миранчук, Эдер.

Заҳира: Медведев, Ротенберг, Михалик, Пейчинович, Виталий Денисов, Тарасов, Касаев, Корян.

Қайд этиш жоиз, Виталия жамоасининг сўнгги 4 беллашувининг бирортасида ўйнагани йўқ. У сўнгги бор Европа лигаси доирасида "Ницца"га қарши баҳсда майдонга тушган эди.