Денисовнинг жамоадоши Европа лигасида ҳафта футболчиси деб топилди
Ads

Москванинг “Локомотив” клуби форварди Мануэл Фернандеш УЕФА Европа лигасининг жорий ҳафтадаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Унга кўра 32 ёшли португалиялик футболчи сўровномада “Боруссия” Дортмунд ҳужумчиси Миши Батшуайи (11%) ҳамда “Арсенал” ярим ҳимоячиси Месут Ўзилларни (10%) сезиларли фарқ билан ортда қолдирди.

Эслатиб ўтиш лозимки, ҳамюртимиз Виталий Денисов тўп сурадиган “Локомотив” Европа лигаси 1/16 финал босқичи дастлабки баҳсида сафарда Франциянинг “Ницца” (3:2) клубини иродали тарзда мағлубиятга учратишга эришди. Ушбу баҳсда Фернандеш “темирйўлчилар”нинг барча уччала голига ҳам муаллифлик қилган эди.