Денисовнинг жамоаси Испанияда Норвегия клубига билан дуранг ўйнади

Ҳамюртимиз Виталий Денисов фаолият олиб борадиган Москванинг “Локомотив” клуби мавсумнинг иккинчи ярми учун Испанияда тайёргарлик кўрмоқда.

Бугун “темирйўлчилар” мазкур йиғин доирасида Норвегиянинг “Стрёмсгодсет” клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Ушбу ўйинда 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди. Денисов учрашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Юрий Сёмин шогирдлари келгуси назорат учрашувини эртага Венгриянинг “Ференцварош” клубига қарши ўтказади.

Назорат учрашуви

“Локомотив” (Россия) – “Стрёмсгодсет” (Норвегия) 2:2.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!