Денисовнинг собиқ жамоадоши фаолиятини
Ads

Испаниянинг “Эспаньол” клуби ҳужумчиси Фелипе Кайседо фаолиятини Италия А Сериясида давом эттиради. Кайседони Римнинг “Лацио” клуби ўз сафига қўшиб олди.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. Келишув қанча муддатга мўлжаллангани ва трансфер суммаси ҳақида аниқ ма`лумот тақдим этилмади.

Маълумот учун, Кайседо 2011-2014 йилларда Москванинг “Локомотив” жамоасида тўп сурган. Яхши биласиз, ҳамюртимиз Виталий Денисов ҳам 2013 йилдан буён шу жамоа шарафини ҳимоя қилиб келади.