Деонтай Уайлдер учун яна бир рақиб топилди

Малик Скоттнинг ESNEWS нашрига айтишича, мексикалик оғир вазн тоифаси вакили Энди Руис (35-2, 22 КО) Деонтей Уайлдернинг кейинги рақиби (43-2-1, 42 КО) учун асосий номзод сифатида қаралмоқда.

Уайлдернинг мураббийи ушбу жанг учун мумкин бўлган жойлар сифатида Лас-Вегас ва Лос-Aнжелесни таклиф қилди. Aввалроқ, Уайлдер декабрь ойида Саудия Aрабистонида бўлиб ўтувчи кечада Энтони Жошуа (25-3, 22 КО) билан жанг қилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ воқеалар ривожи бошқача кўриниш олмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!