Деонтей Уайлдер Жошуа жамоаси таклифини рад этди

  • 15 апрель, 2020, 20:39
  • 0
  • Бокс

Промоутер Боб Aрум америкалик боксчи Деонтей Уайлдер пул компенсацияси эвазига Тайсон Фьюри билан учинчи жангидан воз кечмаслигини маълум қилди.

Aввалроқ, Энтони Жошуа жамоаси Уайлдерга жангдан воз кечиши учун унга тўлов таклиф қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Бу Жошуага келаси йил Фьюрига қарши рингга чиқиш имкониятини берарди.

"Бу вариант эмас. Уайлдер яна Фьюри билан жанг қилмоқчи. У ҳеч кимга бу жангдан бош тортиши ҳақида гапирмаган. Биз Фьюри ва Уайлдернинг учинчи тўқнашувига тайёргарлик кўрмоқдамиз”,- деди Арум iFL TV билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз: Уайлдер ва Фьюри ўртасидаги учинчи жанг ёзда бўлиб ўтиши керак эди. Аммо коронавирус пандемияси туфайли октябрь ойига қолдирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!