Деррик Льюис: Нафас ололмай қолдим, у мени яхши ушлаб олганди

  • 9 август, 2020, 16:58
  • 0
  • MMA

UFCнинг оғир вазн тоифасидаги жангчиси Деррик Льюис Александр Олейник устидан қозонган ғалабасига изоҳ берди.

"Биринчи раундда Олейник "британиялик булдог" услубини қўллади ёки билмайман бу усулни яна қандай номлаш мумкин? Умуман нафас ололмай қолдим, у мени қаттиқ ушлаб олганди. Дастлабки раунд якунига етганида хурсанд бўлдим.

Аммо зафар қучиш жуда яхши. Ғалаба бўлган жойда мен борлигим ёқимли. Энди вазн ташлаб олмагунимча жанг қилмайман ва ҳеч қандай чақирувларни қабул қилмайман. Тахминан, 15-20 фут вазн ташлашим керак," - деди Льюис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!