Дешам финалда Оливье Жируни асосий таркибда ўйнатмаслиги мумкин
Дидье Дешам мураббийлик фаолиятида иккинчи бор жаҳон чемпионати финалиа қадар етиб келди. Францияни олдинда Аргентнага қарши учрашув кутмоқда. Мутахассис ўйин олдидан таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга ошириши мумкин.
“RMC Sport”нашри бераётган маълумотларга кўра, финалда Олиьве Жиру асосий таркибда майдонга тушмайди. Дешам унинг ўрнига Маркус Тюрамни Мбаппе билан жуфтликда ўйнатиши кутилмоқда. Бунинг асосий сабабларидан бири, “Милан” ҳужумчисининг тезлиги қарши ҳужумда ўйнашда қўл келмаслиги мумкин.
Жиру ушбу мундиалда фақатгина гурух босқичнинг 3-туридан ўрин олган Тунисга қарши ўйинда захирада қолдирилган. У 5 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол уришга муваффақ бўлди.
Фикрлар