Дэвид Бекхэм: Биз севган ўйин хавф остида
Америка Қўшма Штатларининг "Интер Майами" клуби эгаси Дэвид Бекхэм Европа Суперлигаси ҳақида фикр билдирди:
"Мен футболни севувчи бир одамман. У эсимни таниганимдан буён ҳаётимнинг ажралмас бўлаги бўлиб келган. Мен уни ёшлигимда мухлис бўлиб севганман ва ҳозир ҳам унинг ихлосмандиман.
Бизга барча учун очиқ бўлган ҳақиқий футбол керак. Бизга рақобат ва ҳақиқий мусобақалар керак бўлади. Акс ҳолда, севимли ўйинимизни хавф остида қолдиришимиз мумкин", - деб ёзди Бекхэм ўз "Инстаграм" саҳифасига.
Англиялик собиқ футболчи "Манчестер Юнайтед", "Реал" ва ПСЖ жамоаларидаги ўйинлари билан футбол оламида машҳурлигини биласиз.
Фикрлар