Дэвид Мойес нима учун
Ads

"Эвертон" клуби собиқ бош мураббийи Дэвид Мойес “ирисчилар”нинг Англия чемпионлигини қўлга киритишига нима тўсқинлиқ қилганини айтди.

“Мен “Эвертон”ни 11 ярим йил бошқардим. Бизда ўз услубига эга шаклланган жамоа бор эди. Менимча чемпион бўлишимиз учун бизга фақатгина кучли ҳужумчи камлик қилган. Ўша пайтда "Эвертон"да Микель Артета, Стивен Пиенаар, Лейтон Бэйнс, Шеймус Коулман, Сильвен Дистен ва Фил Жагелка каби футболчилар тўп суришарди. Бу ажойиб жамоа эди”, - дейди шотландиялик мутахассис.

Маълумот учун, Мойеснинг “Эвертон”даги энг омадли мавсуми 2004/05 йилги мавсумга тўғри келади. Ўшанда жамоа АПЛни кучли тўртликда якунлай олган эди.