"Дэвис кубоги". Илк кунги натижалар билан танишинг!

Бугун "Дэвис кубоги" саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон - Этония учрашуви бўлиб ўтди.

Биринчи бўлиб,  Сергей Фомин АТП рейтингида 224 ўринни эгаллаб турган теннисчиси Марк Лаялга қарши кортга чиқди. Баҳс 4:6 6:4 6:7 ҳисобида эстониялик ракеткачи фойдасига якунлади. Куннинг иккинчи учрашувида Ўзбекистоннинг  биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов Кристиан Таммга қарши баҳс олиб борди.
Унда Султонов рақиби устидан ишончли ғалабага эришди.1 соат-у 47 дақиқа давом этган баҳсда 7:6, 6:4 ҳисоби қайд этилди. Иккита учрашув натижасига кўра, жамоалар ўртасидаги ҳисоб ҳозирча дурранг. Ўзбекистон 1-1 Эстония. Эртага жуфтлик ҳамда яккалик баҳслари бўлиб ўтади. 

Ҳумоюн Султонов/Сергей Фомин - Жоҳаннес Сеэм/Сиим ТРООСТ

Кҳумоюн Султанов — вс — Марк Лажал
Сергеи Фомин — вс — Кристжан Тамм

Эслатиб ўтамиз, жуфтлик ғолиби 2015 йил февраль ойида бўлиб ўтадиган "Дэвис кубоги" жаҳон саралаш босқичида иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!