Дэвис кубоги: Ўзбекистон терма жамоасининг Польшага қарши таркиби эълон қилинди

2-4 февраль кунлари теннис бўйича Девис кубогининг жаҳон миқёсидаги биринчи плей-офф босқичи бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси 2-3 февраль кунлари Тошкентда Польшага қарши баҳс олиб боради.

Аҳамиятлиси, беллашувлар “Ҳумо арена” мажмуасида ўтказилади. Ўзбекистон теннис федерациясининг маълум қилишича, унда Денис Истомин ҳам иштирок этади. Полша терма жамоаси таркибида эса айни пайтда жаҳон тасниф жадвалида 9-поғонани эгаллаб турган Хуберт Хуркач каби номдор спортчиларни учратиш мумкин. Жамоалар қуйидаги теннисчиларни рўйхатдан ўтказган:

Ўзбекистон: Денис Истомин, Ҳумоюн Султонов, Сергей Фомин, Максим Шин, Амир Милушев.

Манба: olympic.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!