"Дэвис кубоги". Теннисчиларимиз ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди

Теннис бўйича норасмий Жаҳон чемпионати ҳисобланган "Дэвис кубоги"да юртимиз шарафини спортчиларимиз ҳимоя қилмоқда.

17 сентябрь куни яккаликнинг икки баҳсида имкониятни бой берган вакилларимиз бугун ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Жуфтликда Денис Истомин ва Санжар Файзиев тандеми Каспер Рууд ҳамда Виктор Дурасовичдан устун келди. Якуний ҳисоб 7:6 (7:1), 6:3.

Маълумот учун, Денис яккаликда Дурасовичга икки сетда бир хил, 4:6 ҳисобида имкониятни бой берганди. Файзиев эса, номдор Каспер Руудга 3:6, 1:6 ҳисобида мағлуб бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!