Деян Журжевич: "Навбаҳор" – бир оила
Coca Cola Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Нефтчи” (3:1) жамоалари ўртасидаги баҳсдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “лочинлар” устози Деян Журжевич иштирок этди ва ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Бу жамоамизнинг мураббийлигим қўл остидаги ўз майдонимиздаги биринчи ғалабаси бўлганлиги учун учрашув натижасидан қониқиш ҳосил қилдим. Йигитларга руҳий тарафдан бироз мадад, ўзларига бўлган ишонч керак эди ва буни улар уддасидан чиқишди. Афсуски, жамоамизнинг муҳим футболчиларидан бири бўлган Александр Касьян ўйиннинг бошларида жароҳат олиб, сафдан чиқди. Умид қиламанки, бошқа шогирдларим унинг йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилишади.
Учрашувнинг осон кечмаслигини билардим. Боиси, фарғоналиклар “Навбаҳор”га доимо муносиб қаршилик кўрсатишган. Бундан ташқари, бу “водий дербиси” эди. Аммо ушбу ўйинда биз фаворит эдик ҳамда ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик. Лекин учрашувнинг сўнгги 15 дақиқасида шогирдларим намойиш этган ўйиндан кўнглим тўлмади. Профессионал жамоа бундай ўйин намойиш этмаслиги керак. Ушбу камчиликни жамоамиз аъзолари билан муҳокама қилиб, керакли хулосалар чиқарамиз.
Асосийси, ютуққа эришдик ҳамда ушбу ғалаба билан шогирдларимни табриклайман.
Жамоамиз - бир оила ва барча футболчилар бир-бири билан аҳил - иноқ. Муҳит ҳам аъло даражада.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Фикрлар
Bunyodkor Nasaf
Surxon Paxtakor
Navbahor So'gdiyona
Oqtepa AGMK