Деян Журжевич: "Навбаҳор" – бир оила

Coca Cola Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Нефтчи” (3:1) жамоалари ўртасидаги баҳсдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “лочинлар” устози Деян Журжевич иштирок этди ва ўз фикрларини билдириб ўтди.    

- Бу жамоамизнинг мураббийлигим қўл остидаги ўз майдонимиздаги биринчи ғалабаси бўлганлиги учун учрашув натижасидан қониқиш ҳосил қилдим. Йигитларга руҳий тарафдан бироз мадад, ўзларига бўлган ишонч керак эди ва буни улар уддасидан чиқишди. Афсуски, жамоамизнинг муҳим футболчиларидан бири бўлган Александр Касьян ўйиннинг бошларида жароҳат олиб, сафдан чиқди. Умид қиламанки, бошқа шогирдларим унинг йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилишади.   

Учрашувнинг осон кечмаслигини билардим. Боиси, фарғоналиклар “Навбаҳор”га доимо муносиб қаршилик кўрсатишган. Бундан ташқари, бу “водий дербиси” эди.  Аммо ушбу ўйинда биз фаворит эдик ҳамда  ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик. Лекин учрашувнинг сўнгги 15 дақиқасида шогирдларим намойиш этган ўйиндан кўнглим тўлмади. Профессионал жамоа бундай ўйин намойиш этмаслиги керак. Ушбу камчиликни жамоамиз аъзолари билан муҳокама қилиб, керакли хулосалар чиқарамиз.

Асосийси, ютуққа эришдик ҳамда ушбу ғалаба билан шогирдларимни табриклайман.

Жамоамиз - бир оила ва барча футболчилар бир-бири билан аҳил - иноқ. Муҳит ҳам аъло даражада.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кахрамонжон Сафаров
05/08/2019 10:28
Илтимос пахтакорни гузапоя фк деб атанглар зора вилоят командаларига утказилаётган босимларни бошка давлат командалари орасида хам утказа олса Болалар богчаси таасаруфидаги Гузапоя командасининг 12 ёшли Фан клуб аъзоларига рахмим келади
Кахрамонжон Сафаров
05/08/2019 10:20
Темур сиз Навбахор учун кераксиз водий учун халки учун пулларни совуриб тутикушни ишини килиб юришибди айрим аклли Никимбаевлар Фаргона футболи уляпди, хеч булмаса Навбахорга ёрдам килиш керак Журжич ким узи уни ким канча пул эвазига олиб келган бу ватанимиз учун нима килиб беради Арвеладзе нима килиб беряпти у ва унинг хамтовоклари узбекни пулини кемиряпти холос
Misha Mk
05/08/2019 14:54
Узбе футбол улган екан узи канча пул тиксангам тирилмас екан тинчкина пахтакор чепион болаверсин сила 8йоки 10 олиб юраверина хайп салага шунча пул
Мирахмедов Миржалол
05/08/2019 13:47
Kubokdagi taxmin
Bunyodkor Nasaf
Surxon Paxtakor
Navbahor So'gdiyona
Oqtepa AGMK
Мирахмедов Миржалол
05/08/2019 13:45
Bu gaplarni sizdan kattalar ham aytganku Jorjevich aka
Низомтой Эргашев
05/08/2019 11:51
Навбахорни хор килади бу мураббий.Кападзени олиб келиш керак
Сабит Каримов
05/08/2019 08:36
Бундан яхши тренер чикмайди, узокка боролмайди командани бошкариши акаси билан бир хил, тезрок алмаштириш керак буни, Жаноб............. Командага Т.Копадзени олиб келинг эффект булади
&
Шовкат
05/08/2019 08:32
Фудболни ички мухитини билмайман айникса навбохорни.узи зур мурабий мураббий эмас уртача, колмишига ташкаридан аралашиш куп.Фудболни куриб завк олиб булмаябди узиммизни фудболни айтябман.67га кирган онам борла фудболни куриб нега булар йугирмайди деб сурайдила.бизни фудболистлар ош еганда дебман.канчевискисни нега бушатишди вакт бер.гвардитлага хам вак бердику сити 5чи 6чи уринда юрар эди хозир курябсиз барака топкур фудболга аралашмагин
&
izzat.karimov
05/08/2019 07:59
Журжич қайердан билади Нефтчи Навбаҳор бн жон жоҳти бн уйнашини и доим водий дербиси жанговор ўтиши. Ўзларидан тўқиб ёзган Нав фк матбуоти.. И даб дала футбол керак бўлмаган трансферлар. Бундай футболни 1990 йиллари кўрардим Навбаҳор раҳбарияти қаттиқ адашди. Журжич ҳом экан эски футбол
Абдусамат Жураев
05/08/2019 07:49
Октепа / Навбахор,,, бунедкор / Пахтакор