Деян Ловрен "Евро-2020"ни ўтказиб юбориши мумкин
Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби ва Хорватия терма жамоаси ҳимоячиси Деян Ловрен “Евро-2020”ни ўтказиб юбориши мумкин.
Newsline тарқатган хабарга қараганда, 31 ёшли футболчи жароҳат олган ва шу сабабли терма жамоанинг сўнгги машғулотларини ўтказиб юборган. Шифокорлар унинг сафга қайтиши учун тахминан 3-6 ҳафта вақт талаб этилишини айтишмоқда.
Европа чемпионати 11 июнь куни старт олади. Хорватия терма жамоаси мусобақанинг “D” гуруҳида Англия, Шотландия ва Чехияга қарши баҳс олиб боради.
Ловрен жорий мавсум “Зенит” сафида РПЛда жами 21 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ёздириб қўйди.
Фикрлар