Деян Станкович

“Интер” клуби ўзининг собиқ ярим ҳимоячиси Деян Станковични яна жамоага қайтганини эълон қилди.

Унга кўра 41 ёшли сербиялик мутахассис “нерадзуррилар”нинг ёшлар академиясида фаолият олиб боради. Станковичнинг асосий вазифаси ёш футболчиларнинг индивидуал маҳоратини ошириш ҳисобланади.

Эътиборлиси, “Интер” академиясида Станковичнинг ўғли Филип Станкович ҳам шуғулланмоқда.

Маълумот учун, Деян Станкович 2004-2013 йилларда “Интер” сафида тўп сурган ва 326 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 42 та гол ёздириб қўйишга эришган.