Ди Мария 15 очко олиб ташланган "Ювентус"нинг мақсади ҳақида гапирди

"Ювентус" клубининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Анхель ди Мария кеча "Аталанта"га (3:3) қарши дурангдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, туринликлар ҳисобидан 15 очко олиб ташлангач, Массимилиано Аллегри жамоаси 9-ўринда бормоқда. Ҳозигда “Юве” Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи 4-ўринда бораётган “Рома”дан 14 очкога ортда қолмоқда.

“Бугун биз кўп хатоларга йўл қўйдик, аммо яхши вазиятлар ҳам бўлди. Менимча, ҳисоб ўйинга мос бўлди дейиш мумкин.

15 очко йўқотишни қабул қилиш жуда қийин, аммо "Ювентус" имконсиз нарсани қилишга қодир. Биз ўзимизга ишонишимиз ва мухлислар билан бирдам бўлишимиз керак. Клубда ғалаба қозониш менталитети бор ва бу бизга тўртинчи ўрин учун курашиш имконини беради”, - деди аргентиналик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!