Ди Мария Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунламоқчи

Аргентиналик футбол афсонаси Анхель ди Мария терма жамоадаги фаолиятини якунлашга яқин турибди.

"ESPN" нашри хабарига кўра, "Бенфика" ярим ҳимоячиси 2024 йилги Америка Кубогидан сўнг Аргентина терма жамоасини тарк этади. Шунингдек, амалдаги жаҳон чемпионларининг устози Лионель Скалони 2026-йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичининг илк учрашувида ди Мариянинг ўрнини Николас Гонсалес билан ўтказиши мумкинлиги хабар қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Анхель 2008 йилдан буён Аргентина терма жамоаси либосида ўйнаб келмоқда. У миллий терма жамоа сафида 132 та ўйин ўтказиб, 29 та гол урган, жумладан, Қатар жаҳон чемпионатининг Францияга қарши ғалабали финалида гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!