Ди Мария: Профессионаллик томондан Роналду Мессидан кучли
"Бенфика", "Реал", "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда "Росарио Сентрал" шарафини ҳимоя қилаётган Анхель ди Мария ҳужумчи Криштиану Роналдунинг профессионаллиги ва уни Лионель Месси билан таққослаши ҳақида гапирди.
"Профессионаллик нуқтаи назаридан Криштиану, шубҳасиз, биринчи рақамли. Унинг меҳнатсеварлиги, ўз даражасини ушлаб тура олиши, Лео билан рақобатлашиб, доим энг яхши бўлишга интилиши чиндан ҳам мақтовга лойиқ, аммо у Месси даврига тушиб қолди ва бу унинг мақсадига эришишини анча қийинлаштирди.
Криштиану тинимсиз меҳнат қилишга ва биринчи рақамли бўлишга интилишга қатъий қарор қилганди, аммо Месси кийиниш хонасида мате ичиб, кейинчалик унда энг яхши бўлишдек илоҳий неъмат борлигини кўрсатди", - дея Ди Мариянинг сўзларини келтиради AS.
Фикрлар