Ди Мария: "Реал"да Роналду ва Бэйл сабаб жарима зарбаларини тепиш имкони йўқ эди

ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария "Реал" сафида жарима зарбаларини тепиш имконияти берилмагани ҳақида гапириб ўтди.

"Атрофимда доимо юқори савияли голеадор футболчилар бўлишган. Шу сабабли ўз устимда тинимсиз ишлашим керак эканлигини тушуниб етганман.

"Реал"даги фаолиятим давомида жарима зарбаларини фақат машғулотларда тепиш имконияти бўлар эди. Чунки клубда бу ишга Роналду ва Бэйл жавобгар эди. Тинимсиз машғулотлардан сўнг ўзимга бўлган ишончим ортди. ПСЖда стандарт вазиятлардан фойдаланиш имконияти пайдо бўлганида эса гол киритишни бошладим", - дейди Ди Мария.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!