Ди Мария рози бўлди
ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария ниҳоят Туриннинг "Ювентус" клубига ўтишга рози бўлди, деб хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport.
Манбанинг хабарига кўра, футболчи Италия клуби раҳбариятига ушбу трансферга тайёрлигини айтган ва шундан сўнг музокаралар фаоллашган. Аргентиналик футболчи “кекса синьора” билан 1 йиллик шартнома имзолайди ва унга кўра йилига 7 миллион евро маош олади.
Таъкидлаш керакки, Ди Мария "Ювентус"га текинга кўчиб ўтади, чунки унинг Париж клуби билан шартномаси июнь ойи охирида тугайди.
34 ёшли Ди Мария ўтган мавсум ПСЖ сафида барча турнирларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар