Ди Мария: "Ювентус" 40 кун кутди"
"Ювентус" футболчисига айланган Анхель ди Мария янги жамоаси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бундай жамоага йўқ, дейиш қийин. "Ювентус" 40 кун менинг жавобимни кутди.
Дам олиш пайтида мен ўзимни янги саргузаштларга бағишлашни истардим. Таътил тугашига оз вақт қолганида уларга жавобимни айтдим.
Мен танловимдан мамнунман. "Ювентус"да тўп тепиш мен учун шараф", - деди аргентиналик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Анхель туринликлар билан бир йиллик шартномага имзо чеккан.
Фикрлар