Ди Марияга Италиядан яна бир харидор чиқди

ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария мавсумлар оралиғида клуб рўйхатини алмаштириши мумкин, дея хабар бермоқда Tuttosport.

32 ёшли аргентиналик футболчи учун "Интер" клуби қизиқиш билдирмоқда. Хавбек миланликлар сафига эркин агент мақомида келиб қўшилиши мумкин, чунки унинг ПСЖ билан амалдаги келишуви 2021 йил ёзида якунига етади.

Олдинроқ, Италиянинг бошқа бир гранди "Ювентус" Ди Марияга даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабар қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!