Дибала, сен бизга керак эмассан!

La Gazzetta dello Sport нашри “Интер” раҳбарияти аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибалани бу ёз трансфер қилмаслиги ҳақида огоҳлантиргани ҳақида хабар чоп этди.

Манбанинг таъкидлашича, миланликлар тўпурарга бўлган қизиқишини сақлаб қолган. Бироқ бу трансферни амалга ошириш имконига эга бўлиш учун “Интер” мутасаддилари ҳозирги таркибдан бир неча ўйинчиларни сотиб юборишига тўғри келади.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Милан клуби биринчи навбатда Алексис  Санчес,  Эдин Жеко ва Хоакин Корреа билан хайрлашмоқчи.

Яқинда Санчесга “Вильярреал”дан таклиф бўлди. Бироқ чилилик футболчи чорловни қабул қилмади. Жеко ва Корреа масаласи эса ҳамон очиқ қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!