Дибала 492 дақиқалик голсиз сериясига якун ясади
Ads

Хабарингиз бор кеча А Сериянинг 6-турида “Ювентус” ўз майдонида “Болонья”ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу учрашувдаги киритилган голларнинг бирига аргентиналик форвард Пауло Дибала муаллифлик қилди. Эътиборлиси, у шу тариқа А Серияда 6та ўйиндан буён (492 дақиқа) давом этиб келаётган голсиз сериясига барҳам берди.

Маълумот учун, 24 ёшли ҳужумчи чемпионат доирасида сўнгги бор 5 май куни гол уришга эришган эди. Қизиғи, ўша учрашув ҳам “Болонья”га (3:1) қарши ўтказилган эди.