Дибала армон бўлди!
Етти мавсум давомида “Ювентус”да тўп тепган Пауло Дибала ёзда шартномаси тугаганидан кейин жамоасиз қолганди. Айрим гранд клублар аргентиналик ҳужумчининг имкониятларига шубҳа билан қаради.
Хусусан, “Интер” клуби раҳбарияти ҳам Дибалага ўз жамоасидан жой беришни истамади. Вазиятдан Жозе Моуриньо унумли фойдаланиб, Аргентина терма жамоаси юлдузини Римга олиб келди.
Ҳозир Дибала “Рома”нинг энг зўр ўйинчисига айланиб бўлган ва жамоага жуда катта фойда келтирмоқда.
Италия матбуотининг ёзишича, “Интер” раҳбарияти Дибаладан юз ўгирганидан қаттиқ афсусда. Улар ишонган Ромелу Лукаку ўзини кўрсата олмаяпти. Паулонинг ўйини эса, тобора очилиь боряпти.
Фикрлар