Дибала: "Чиройли футбол учрашувларини кам кўряпмиз"

Аргентиналик ҳужумкор ярим ҳимоячи Пауло Дибала замонавий футболдаги ўзгаришлар ҳақида гапирди.

"Менимча, футбол анча ўзгарди. Жисмоний жиҳатдан кучли ва тезкор футболчилар кўп, аммо биз чиройли учрашувларни кам кўрмоқдамиз. 

Тўғри, натижа муҳим, мен ҳам доим ғалаба қозонишни хоҳлайман ва бу менинг асосий мақсадим бўлиши керак. Жамоадошларимга нафим тегиши учун майдонда боримни бериб ҳаракат қиламан. Бунинг учун менда керакли хусусиятлар бор",-дейди Дибала.

Пауло бир неча кун олдин "Рома" билан шартнома имзолади. Бунгача "Ювентус", "Палермо" каби номдор жамоалар шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!