Дибала жаҳон чемпионати олтинини топшириб юборди

Аргентина терма жамоаси сафида Қатарда ўтказилган жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан Пауло Дибала “Рома”га ажойиб совға тайёрлади.

29 ёшли футболчи мундиалда қўлга киритилган ғалаба учун берилган олтин медални “Рома” клубининг тарихий архивига топширди. Аргентиналик ҳужумчи бу қарори билан “бўрилар” жамоасига бўлган эътиборини кўрсатди.

Дибала “Ювентус”даги фаолияти якунланганидан кейин ўтган ёзда эркин агент сифатида “Рома”га кўчиб ўтган эди.

Тажрибали ҳужумчи қисқа фурсатда Жозе Моуриньо жамоасининг янги етакчисига айланди. Португалиялик мутахассис машҳур тўпурар ёрдамида “Рома”ни чемпионлар лигасига олиб чиқмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!