Дибала Моуриньонга ишонмади!

Жозе Моуриньо “Рома”га эркин агент мақомини олган Пауло Дибалани олиб келишни истаяпти. Гарчи римликлар “Ювентус”нинг собиқ ҳужумчиси учу асосий даъвогар ҳисобланса-да, аргентиналик юлдуз ҳали ўзига жамоа танлагани йўқ.

Моуриньо Дибалани кўндириш мақсадида у билан телефонда гаплашди. Лекин бу Дибала учун етрли бўлмади.

Пауло айни пайтда “Наполи” ўзи берган таклифни яхшилашини кутмоқда ва бундан ташқари “Интер” билан тўхтаб қолган музокараларни қайта бошлашга уринмоқда.

Дибала ҳар икки клубнинг Чемпионлар лигасида иштирок этишига қизиқмоқда. “Рома” эса келаси мавсум Европа лигасида қатнашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!