Дибала нима сабабдан 10-рақамни рад этганини айтди
"Рома"нинг янги футболчиси Пауло Дибала афсонавий ҳужумчи Франческо Тотти римликлар сафида ҳаракат қилган "10" рақамидан нима сабабдан воз кечгани ҳақида гапирди.
“Мен бу ҳақда спорт директори билан гаплашдим. У менга ўнинчи рақамни таклиф қилди, лекин бу илтифотни рад этишга қарор қилдим. Франческо Тоттининг Рим клуби учун қилган хизматларини ҳисобга олсак, бу рақам “Рома” учун катта аҳамиятга эга. Менимча, "10" "Император"га тегишли бўлиши керак.
Франческонинг шахсан ўзи менга рақамини таклиф қилди, лекин аввал бу рақам учун мос бўлиш керак. Балки, қачондир “Рома” сафида “10” рақами остида ўйналарман, аммо ҳозир эмас”, - дея аргентиналик футболчининг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Дибала Рим клубида 21-рақамни олди.
Фикрлар