Дибала Шомуродов билан бир жамоада ўйнашга яқин турибди

"Ювентус"нинг собиқ ҳужумчиси Пауло Дибала ёзда "Рома"га ўтиши мумкин, деб ёзади “romapress” нашри.

Манбага кўра, айни пайтда футболчи учун "бўрилар" ва "Наполи" клублари жиддий кураш олиб боришмоқда. Аввалроқ “Интер” аргентиналик футболчини сотиб олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди, бироқ кейинчалик “нерадзуррилар” Паулони сотиб олиш фикридан қайтди.

 “Наполи” молиявий муаммолари туфайли футболчига расмий таклиф билан чиқа олмайди. Шундай экан, “Рома” Дибалага асосий даъвогар бўлиб қолмоқда. Римликлар футболчини қўлга киритиш борасида музокаралар олиб боришмоқда.

Дибала 1 июль куни эркин агентга айланди. Ўтган мавсум ҳужумчи туринликлар сафида 39 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 15 та гол ва 6 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!