Дибала унга катта маош берадиган жамоани кутяпти

“Ювентус” билан шартномаси якунланиб, эркин агентга айланган Пауло Дибала ҳамон ўзига жамоа топа олгани йўқ.

А Сериянинг анча бақувват бўлган клублари – “Интер” ва “Милан” аргентиналик ҳужумчининг хизматига эҳтиёж йўқлигини таъкидлади.

Ҳозирча, Дибалага яна икки клуб – “Рома” ва “Наполи” даъвогар бўлиб турибди. Лекин уларнинг ҳеч бири аргентиналик юлдуз талаб қилаётган маошни кўтара олмайди. Хусусан, Жозе Моуриньо Дибала трансферини талаб қилаётганига қарамай, клуб унга ҳар мавсум учун 6 миллион евро маош тўлолмаслигини билдирган.

Аввалроқ, Паулога Англия томонлардан қизиқиш бўлган эди. Бироқ 28 ёшли футболчи Италияда қолишни маъқул кўрди. Энди у янги жамоа топиши учун маоши пасайишига рози бўлишга мажбур.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!