Дибала янги мавсумни Лондон клубида бошлашга яқин турибди
Ads

“Тоттенхэм” клуби АПЛ бошланиши арафасида ўз таркибини кескин кучайтиришни режалаштирмоқда. Таъкидлаш керакки, бундан аввалроқ “шпорлар” Филиппе Коутиньога қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга кўра лондонликлар шунингдек "Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибалага ҳам оғиз солишмоқда. Улар аргентиналик футболчи учун туринликларга 70 млн евро таклиф қилишган ва бу А Серия грандига маъқул келган. Энди улар футболчининг ўзи билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришишса бас. Бироқ, Дибалани кўндириш “Тоттенхэм” учун осон бўлмаслиги мумкин. Чунки, у айнан катта маош сўрагани боис МЮ билан келиша олмаган эди.