Дибала "Ювентус"нинг ашаддий рақобатчиси билан шартнома имзолашга яқин турибди
Миланнинг "Интер" клуби "Ювентус"нинг аргентиналик ҳужумчиси Пауло Дибала билан шахсий шартнома борасида келишувга эришишга жуда яқин турибди, дея хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport.
Манбанинг ёзишича, келишувнинг имзоланишига футболчининг маош масаласидаги юқори талаби, шунингдек, Алексис Санчес ва Лаутаро Мартинеснинг келажаги борасидаги ноаниқликлар тўсқинлик қилмоқда.
Қайд этилишича, келаси ҳафтада таклиф ва сўровлардаги фарқни камайтиришга ҳаракат қилиш учун “Интер” ва Дибала вакиллари ўртасида янги учрашув ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчининг "Ювентус" билан шартномаси мавсум охирида якунига етади.
Фикрлар