Дибалага 4 та гранд клубдан қизиқиш бўлмоқда

"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала Европа грандлари диққат марказида бўлиб турибди.

Football Italia нашрининг ёзишича, 28 ёшли аргентиналик футболчига "Барселона", "Интер", ПСЖ ва "Челси" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ўз навбатида, Дибала “кекса синьора” билан шартномасини узайтирмоқчи эмас, шу сабабли, жамоалар ёзда уни ўз сафига эркин агент сифатида текинга қўшиб олиши мумкин.

Дибала жорий мавсум “Ювентус”да жами 23 та ўйинда майдонга тушди ва 11 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!