Дибалага иккита харидор чиқди

“Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибала ёзги трансферлар вақтида Туринни тарк этадиган кўринади. “Ювентус”ни футболчининг маошини оширишга кўндиролмаган агентлар унга янги жамоа топиш ҳаракатини бошлаб юборган.

Яқинда Дибаланинг вакиллари Англиянинг олтита жамоасига ҳужумчининг хизматларини  таклиф қилганди.

Ҳозирча, иккита катта клуб аргентиналик тўпурарни ўз сафида кўрмоқчи. Ёзда етакчи ҳужумчиси Килиан Мбаппени трансфер қиладиган ПСЖ франциялик ҳужумчи ўрнига айнан Дибалани олиб келишни режалаштирган.

Шунингдек, “Тоттенхэм” бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳам Дибалага ишонч билдиришга тайёр.

Турин клуби истеъдодли ҳужумчининг трансфер нархини 80 миллион евро қилиб белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!