Дибалага пенальти тепишни ким маслаҳат берган?
Жаҳон чемпионати финал беллашувида Аргентина ва Франция терма жамоалари тўқнашди ва ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Аргентина футболчиси Пауло Дибала жамоасининг иккинчи тўпини аниқ ижро этди ва буни жамоадоши Эмилиано Мартинеснинг маслаҳати билан амалга оширганини айтди.
"Ҳа, Эмилиано Мартинеснинг маслаҳати билан тўпни марказга йўлладим. Мен пенальтилар серияси учун майдонга туширилганимни тушундим ва бу зарбани голга айлантиришим шарт эди.
Ўзим чап бурчакка тепмоқчи эдим. Лекин Мартинес марказга тепишимни айтди. Льорис албатта, қайсидир томонга сакрашини айтди. Ҳаммаси шундай бўлди", - деди "Рома" вингери.
Фикрлар