Дибалани хафа қилишди
Ҳужумчи Пауло Дибала "Интер"дан расмий таклиф кутишдан чарчади. Шунинг учун аргентиналик форвард Италия клублари клублари таклифини тинглашга тайёр.
“La Gazzetta dello Sport” нашри хабарига кўра, "Наполи" бош мураббийи Лучано Спалетти ҳужумчини ўз жамоасида кўришни истамоқда. Қолаверса, "Рома" устози Жозе Моуриньо ҳам Дибалани Римга келишидан манфаатдор.
Эслатиб ўтамиз, "Интер" Пауло Дибаланинг маоши сабаб у билан шартнома имзолашни кечиктирмоқда. Миш-мишларга кўра, клуб аргентиналик футболчига Алексис Санчес ва Эдин Жекодаг бирини сотгандан кейингина таклиф жўнатишни режалаштирган.
Дибала сўнгги 7 йил давомида Туриннинг “Ювентус” клуби шарафини ҳимоя қилган. У ўтган ойнинг охирда эркин агент сифати бўлиб “кекса синьора” сафини тарк этди.
Фикрлар