Дидье Дешам 2018 йилнинг энг яхши мураббийи деб тан олинди

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешамни якунига етиб бораётган 2018 йилнинг энг яхши мураббийи деб топди.

Унга кўра ёзда Францияни жаҳон чемпиони қилган мутахассис сўровномада 304 очко тўплаган.

Ундан кейинги поғонани эса 198 очко билан Хорватия терма жамоаси устози Златко Далич эгаллади. Кучли учликни Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес (84) якунлаб берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!