Дидье Дешам: "Бу жамоа эътирофга лойиқ"

Дидье Дешам Англияга қарши ғалабадан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ажойиб ўйин бўлди. Биз чинакам инглиз жамоаси билан тўқнаш келдик. Муҳими, ўз ўйинимизни кўрсата олдик ва ярим финалдамиз. Жамоамизнинг руҳий ва жисмоний ҳолати финалга чанқоқ.
 
Марокашга қарши жиддий тайёргарлик кўрамиз. Бу жамоа эътирофга лойиқ, кўрсатаётган натижаси ажабланарли. Биз бу жамоани жиддий қабул қиламиз", - деди французлар устози.

Эслатиб ўтамиз, Франция ярим финалда Марокаш терма жамоасига қарши ўйнайди. Мазкур баҳс 14 декабрь тунги соат 00:00 да старт олади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!